Сирдарёлик аёллар Самарқанд саёҳатида

88

“Касаба уюшмалари – хотин-қизларга” акцияси доирасида ва Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Сирдарё вилоятининг чекка қишлоқларида истиқомат қилаётган йигирма нафар ишловчи, эҳтиёжманд оилалар аёлларининг Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

Дастлаб Имом Ал-Бухорий мажмуасидан бошланган зиёрат Гўри Амир мақбараси, Регистон майдони каби манзиллар билан бойиди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мангу қўним топган Ҳазрати Ҳизр зиёратгоҳи, Улуғбек расадхонаси ва ҳазрати Дониёр зиёратгоҳида ҳам бўлиб, бугунги тинчлигимиз учун шукроналар келтириб, келгуси ҳаётимизнинг янада гўзал бўлишини тилашди.

– Самарқандга саёҳат давомида она диёримизнинг шонли   тарихи билан яқиндан танишдим. Шундай тарихга ворис бўлган Ўзбекистонимизнинг ҳам қудратига кўз тегмасин, илоҳим. Ўзим  4   фарзанд   тарбиясида   бўлиб  ишлаш  имконига  эга  бўлмаганман. Турмуш ўртоғимнинг мавсумий ишдан топган  даромадидан уй-жой қилолмаганмиз. Бу йил Президентимизнинг кўмаклари билан ҳовли-жойга эга бўлдик. Ўша кунги бахтиёрлик ҳисси яшаяпмиз. Касаба уюшмаси байрам билан табриклаб, Самарқандга саёҳат қилишга таклиф қилишганда қувончли кунларим давом этаётганидан ғоят севиндим, – дейди Оқолтин туманидаги “Саховат” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Марғуба Саидова.

Шунингдек, акция доирасида байрам муносабати билан  ишловчи аёлларнинг 4 нафарига санаторийга йўлланмалар берилди.

Озода  МАМАДАЛИЕВА,

“Ishonch” мухбири

Бошқа хабарлар