Фаол ва ташаббускор аёлларГА ЭҲТИРОМ

33


8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши томонидан бошланғич ташкилотлардаги фаол ва ташаббускор аёллари рағбатлантирилди. Турли соҳаларда эркаклар билан тенгма-тенг ишлаш баробарида жамоат ишларида фаоллиги учун уларга ташаккур билдирилди.

– Кўп йиллардан буён агросаноат тизимида фаолият юритаман. Кўрсатилган ҳурмат, доимий эътибор ва ғамхўрлик ишимга бўлган меҳримни янада оширди, – дейди қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси касаба уюшмаси раиси Сайдинисо Каримова.

– Ҳар бир бошланғич ташкилотимизда байрамга бағишлаб  тадбирлар бўлиб ўтмоқда, – дейди  тармоқ касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши раиси Шавкат Жабборов. – Жумладан, вилоят ер-мулк кадастр хизмати касаба уюшмаси раиси Зариф Матмусаев 20 нафар аёлга Самарқанд шаҳрига саёҳат йўлланмаларини совға қилди. Улар Самарқандга самолётда бориб, Афросиёб тезюрар поездида қайтиш имконига эга бўлишди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,

Ishonch мухбири   

Бошқа хабарлар