Меҳр ва муҳаббат тимсоли

29


Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Сурхондарё вилоятида турли соҳаларда фаолият юритаётган фаол хотин-қизлар касаба уюшмалари томонидан тақдирланди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Абдукарим Аҳмедов хотин-қизларни байрам билан табриклаб, уларга баркамол авлодни тарбиялаб, жамиятимиз ривожига улуш қўшишларида куч-қувват тилади. Шунингдек, бугунги кунда жамиятимизда ва оилада ўз мавқеига, ўрнига эга бўлаётган хотин-қизларимиз ҳар қачонгидан-да эъзоз топаётгани, яратилаётган имкониятлар самараси улар эришаётган ютуқларда ҳам кўринаётганини алоҳида таъкидлади.

Дарвоқе, бугун қай бир соҳани олманг, барчасида аёлларимиз фаоллик кўрсатмоқда. Таълим ва фан, тиббиёт, саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, ҳаттоки сиёсат соҳасида ҳам меҳр ва муҳаббат тимсоли бўлган аёлларимизнинг ўз ўрни бор. Албатта, буларнинг барчаси мунис ва мўътабар аёлларга яратилаётган имтиёзлар-у имкониятлар натижасидир. Энг қувонарлиси, турли соҳаларда ишлаб, Ватанимиз тараққиётига самарали ҳисса қўшаётган, ҳам оилада бекалик, оналик, ҳам ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаоллик намунасини кўрсатаётган аёлларнинг меҳнати муносиб баҳоланаяпти.

Тадбирда кўпчиликка ўрнак бўлаётган фаол хотин-қизлардан бир гуруҳига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

                             Рустам ДАВЛАТОВ,

                             ishonch.uz мухбири

Бошқа хабарлар