Ўзбекистонда энди ҳарбий журналистлар ҳам тайёрланади

100


Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ҳарбий журналистика касбий қайта тайёрлаш курси ва 2019-2020 ўқув йилида ҳарбий журналистика йўналиши очилишига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.

Унда таъкидланганидек, мамлакатимизда илк бор ҳарбий соҳа вакиллари учун махсус журналистик ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Ҳарбий журналистика йўналиши икки босқичда амалга оширилади. Улар 4 йиллик бакалавриат таълим йўналиши ва 4 ойлик касбий қайта тайёрлаш курсларидир. 2019-2020 ўқув йилида ҳарбий журналистика йўналиши бўйича 20 нафар талаба ўқишга қабул қилинади.

Бакалавриат йўналишида таҳсил олиш учун танлаб олинадиган талабаларнинг барчаси давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. Тўрт ойлик касбий қайта тайёрлаш курслари пуллик асосда бўлиб, ҳеч қандай чеклов ва имтиҳонлар йўқ, ўқиш истагида бўлганлар аризалари асосида танлаб олинади.

Дастлабки ўқув курсларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Божхона қўмитаси,  Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг ўқиши режалаштирилган.

Тақдимот сўнггида Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўртасида келишув меморандуми имзоланди.

Достонбек ҚИЛИЧОВ,

ЎзЖОКУ талабаси

Бошқа хабарлар