ҚУШДЕК ХАРАЖАТ БИЛАН ТУЯДЕК ДАРОМАД

71

Туяқушчиликни ривожлантириш тадбиркорларга шундай имконият беради

Ушбу лойиҳа Африка давлатларида йирик ­туяқушчилик корхоналарига эга инвестор билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Инвес­тициявий қиймати 55 миллиард сўмлик ­лойиҳа доирасида Дўстлик туманида 5 гектар ҳудудда туяқушлар парваришланади, кўпайтирилади. «Mercana» бренди остида фаолият юритадиган корхонада туяқушлар учун махсус озуқа рацио­­ни асосида ем ҳам ишлаб чиқарилади.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – туяқуш йўналишида наслчилик билан ном қозонган, олий нав туяқушларни Ўзбекистонга олиб келиш, маҳаллий фермерлар билан ҳамкорликда туяқушларни кўпайтириш ҳамда қўшни давлатларга экспорт қилишдир.
Ушбу туяқушларнинг афзаллиги шундаки, улар табиий йўл билан очирилган ва бир йил давомида ўтказилган тажрибалар асосида Марказий Осиё иқлим шароитига мослаштирилган.
Туяқушчилик юртимиз тадбиркорлари учун янги йўналиш. Унинг истиқболли тармоқ эканлигини қуйидаги маълумотларда ҳам яққол кўриш мумкин.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил  12 март 33 – сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар