Қувончли кунлар шукуҳи

26

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 сентябрдаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ҳам бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Мазкур қарор ижроси юзасидан айни вақтгача ҳудуддаги кам таъминланган 475 нафар эҳтиёжманд фуқаронинг уй-жойлари таъмирлаб берилди, 1330 та оила вакилларига маиший техника жиҳозлари, шунингдек, 114 нафар беморга соғлиғини тиклаш учун дори-дармон воситалари ва тиббиёт муассасаларида даволанишлари учун зарур маблағлар ажратилди.
Яқинда Қўқон шаҳрида 5 нафар уй-жойга муҳтож, имконияти чекланган фуқарога янги уйлар калити тантанали равишда топширилди.
Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи I гуруҳ ногирони Рустам Ҳамдамов тақдир тақозоси билан бундан 22 йил аввал тиззасидан олган жароҳати туфайли қўлтиқтаёқсиз юра олмайдиган бўлиб қолди. Кўп қийинчиликларни бошидан ўтказди. Олти нафар фарзанди билан ижарама-ижара яшашига тўғри келди. Ижтимоий, маиший ҳаётини ўрганишга келган вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси вакилларининг ташрифи унинг дардига малҳам бўлди. Давлатимизнинг эътибори ва ғамхўрлиги туфайли кўп қаватли уйлардан бирига кўчиб ўтди.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил  12 март 33 – сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар