ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИГА ОЧИҚ ХАТ

264


Ҳурматли вазир жаноблари!

Ушбу хатни ёзишимга ижтимоий тармоқларда Сизнинг Президент мактаблари ҳақидаги чиқишингиз ва унга билдирилган фикрлар сабаб бўлди.

Президент мактаблари ғояси таълим тизимимизда кескин бурилиш ясаши аниқ. Ахир фарзандларимиз Сиз айтгандай, БМТнинг 6 та расмий тилидан камида иккитасини ўрганса, бу бизнинг мувафаққиятимиз. Тил ўрганиш ҳеч замонда зарар келтирмаган, буям ҳақиқат. Лекин биз тилнинг маданият ташувчи восита эканлигини ҳисобга олсак, масала жўн эмаслиги кўринади. Ҳар бир миллат ва элат маданияти, туриш-турмуши унинг тили орқали шаклланади. Шундай экан, бундай расмий, бунинг устига Сиздек ҳукумат вакили томонидан юритилаётган тарғибот, мени ўйга толдирди.

Биринчидан, “Фарзандингизни Президент мактабларида ўқишини истасангиз инглиз тилини ўргатишни бошланг!..” деган чорлов ҳаммага ҳам маъқул келмагани шубҳасиз. Сиз буни ижтимоий тармоқларда билдирилган фикрлардан ҳам пайқаган бўлсангиз керак.

Иккинчидан, тил ўрганишни давлат қўллагани, рағбатлантиргани яхши, лекин у имтиёз йўлида шарт, гаров қилиб қўйилмаслиги лозим. Биз она тилимиз, миллий-диний қадриятларимиз, урф-одатларимиз оёқости қилинган, хўрлик ситамларини бошидан ўтказган халқмиз. Мустақиллигимизга 28 йил, “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилганимизга 30 йилга яқин вақт бўлаётган эса-да, тилимиз ҳали-ҳамон, том маънода, давлат тилига айланолмади…

Ушбу очиқ хатнинг тўлиқ кўринишини газетамизнинг эртанги сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар