Жамоа шартномаси – фаолият дастуриламали

28

Аҳолини ижтимоий муҳофазалаш касаба уюшма ташкилотларининг устувор вазифасидир. Айтиш лозимки, Термиз шаҳар ҳокимлиги ва маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорликда тузилган, аҳолининг барча қатлами ва ишчи-хизматчиларнинг эҳтиёжлари инобатга олинган ҳудудий келишувлар ҳамда жамоа шартномалари бу борада қўл келмоқда.

Биринчи навбатда ишловчиларни, кўп болали, кам даромадли оилалар, қаровчиси йўқ кексалар, ногиронларни ижтимоий муҳофазалаш чоралари кўрилмоқда. Чунончи, ўтган йили Термиз шаҳрида истиқомат қилаётган уруш қатнашчилари ва нафақадаги меҳнат фахрийлари ҳамда кам таъминланган оилаларга ҳар ойда имкон даражасида моддий ёрдам, пул ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиб келинди. Соҳамизда меҳнат қилаётган пенсионерлар, касаба уюшма аъзоларининг нафақадаги ота-оналари имтиёзли равишда республикамиздаги сиҳатгоҳ ва профилакторийларга имтиёзли йўлланмалар орқали соғломлаштирилди. 11 нафар ходимга пенсияга чиқишидан олдин моддий ёрдам ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Юбилей саналарини нишонлаган 10 нафар ишчи-ходимни эсдалик совғалари билан қутладик. Ишламайдиган пенсионерлардан (тизимдаги корхоналарнинг собиқ ишчилари) 33 нафарига ҳам моддий ёрдам кўрсатилди.
Хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мақсадида 2 ёшдан 3 ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган 18 нафар ёш онага моддий ёрдам берилди. Нодавлат мулк шаклидаги корхона ва ташкилотларимизда меҳнат қилаётган 8 нафар ёш болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақти ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланди. 64 та кам таъминланган ёш оила вакилларига моддий ёрдам кўрсатилди. 10 та ёш оилага уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилишга фоизсиз ссуда ажратиш учун 17640,0 минг сўм, 12 нафар ходимнинг сафарбарлик захирасидаги ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан фоизсиз ссудалар бериш учун 20500 минг сўм ажратилди.
Аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлашда доимий иш ўринлари яратилиши муҳим аҳамиятга эга. Амалдаги ҳудудий келишув, иш берувчилар билан ­бошланғич ташкилотларимиз ўртасида имзоланган жамоа шартномалари орқали 40 турдан ортиқ ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.

Шаҳобиддин БОЗОРОВ,
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба
уюшмаси Термиз шаҳар
кенгаши раиси

Бошқа хабарлар