Ўксик кўнгилларга малҳам Оролбўйида кўмакка муҳтож 54 оила уйли бўлди

112

Янги хонадон эгаларидан бири Тахиатош туманидан Жумабой Қалилаев икки қизи ва икки ўғли билан, ишонасизми-йўқми, шу кунгача вагон уйда яшаб келди. Шундай оғир шароитда бўла туриб яқинда бир қизини узатди.

Жумабой оғанинг ҳаётида бугун яна бир бахтли кун. Унга туман марказидан икки қаватли, боғи бор коттеж берилди. Бундан бир ой олдинги ҳаёти билан ҳозирги ҳаётида осмон билан ерчалик фарқ бор. Етти ухлаб тушида ҳам кўрмаган катта ҳовлига эга бўлди.
– Мамлакатимизда ҳеч бир инсон эътибордан четда қолмаслигига яна бир бор ишондим, – дейди Жумабой Қалилаев. – Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан амалга оширилаётган манзилли дастур туфайли қанчадан-қанча оила уй-жойли бўлди, қанчасининг уй-жойлари таъмирлаб берилди. Бундай ғамхўрликни унутиб бўладими, ахир?!
– Бугун Тахиатош туманидан 7 та оила янги уй-жойга эга бўлди, – дейди Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Қалжан Бекманова. – Шундан бир нафари икки қаватли коттеж, бир нафари тўрт хонали, икки нафари уч хонали, уч нафари намунавий лойиҳа асосида қурилган уй-жой билан таъминланди. 2017 йилда кам таъминланган 10 та, 2018 йилда эса 25 та, жами 35 та оиланинг хонадони таъмирлаб берилди. 176 та оила маиший техникалар билан таъминланди. 8 нафар беморнинг жарроҳлик амалиёти учун, 4 нафар беморнинг даволаниши учун моддий ёрдам кўрсатилди. Манзилли дастурда белгиланган ишлар ўз вақтида сифатли амалга оширилди.


Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг 2019 йил 14 март 34 – сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар