Оворагарчиликларга чек қўйган ҳужжат

87

Хўш, қонун билан нималар ўзгармоқда? Жамиятимизга у қандай қулайлик ва енгилликларни яратмоқда?
Аввало, таъкидлаш жоизки, мазкур қонуннинг мақсади маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Асосий вазифа маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган. Шунингдек, маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишга доир у ёки бу муносабатлар махсус маъмурий тартиб-таомилларни белгиловчи қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган ҳолларда ушбу қонун нормалари қўлланилади. Мазкур қонун 7 та боб ва 88 та моддадан иборат бўлиб, қонун чиққан кундан 12 ой ўтгач кучга кириши белгиланган.
Айрим ҳолларда ҳаётимизда шундай ҳолатлар ҳам кузатиладики, мутасадди органларга тақдим этилган ҳужжатларни қонунда белгиланмаган бўлса-да, қаердандир қўшимча тасдиқлатиб келиш талаби ­қўйилади. Бу эса ортиқча оворагарчиликларга сабаб бўлиши ҳеч кимга сир эмас.
Бундай ҳолатларга келгусида йўл қўймаслик мақсадида тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига шубҳа пайдо бўлган тақдирда, маъмурий орган уларнинг ишонч­лилигини мустақил равишда ва ўз ҳисобидан текшириш чораларини кўриши қонунда мустаҳкамланди.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг 2019 йил 14 март 34 – сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар