Кумушхонга фақат «олтин» ярашади

141

4 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларни қўлга киритган спортчиларимиз ҳақли равишда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди. Бундай улкан ютуқ ўсмирларимиз орасида ҳали қайд этилмаган эди. Алоҳида ғурур билан таъкидлашга жоиз яна бир жиҳат шуки, 17 яшар Кумушхон Файзуллаева 64 кг. вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, жами 215 кг.ни ўзига бўйсундирган ҳолда жаҳон рекордини ўрнатди. Тўмарис вориси дунёни яна бир бор лол қолдирди. Эътиборлиси, Кумушхон касаба уюшмалари тизимига қарашли БЎСМ тарбияланувчиси ҳисобланади.
Чемпионларимизга пешвоз чиққанлар орасида кўзлари қувончдан порлаган, қўлида гул кўтариб олган ўрта яшар киши диққатимизни тортди. Эгнида миллий терма жамоа либоси.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил  19 март 37 – 38 сонларида ўқинг.

Бошқа хабарлар