БУГУНИ ВА ИСТИҚБОЛИ НИМАЛАРГА БОҒЛИҚ?

140

Қозоғистонинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқишидан олдин мамлакат парламентининг юқори палатасини бошқарган Касим-Жомарт Токаев ­Мос­­­­к­­ва давлат халқаро муносабатлар институтини битирган. 1970 йилларда Сингапур, кейинчалик Хитойда дипломатик вазифаларда ишлаган. 1992 йилда у мустақил Қозоғистоннинг Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган. Икки йилдан кейин Ташқи ишлар вазири бўлган.

1999-2002 йилларда у Қозоғистон бош вазири, кейинчалик Сенат спикери сифатида фао­лият юритди. 2011-13 йилларда эса БМТ бош котиби ўринбосари вазифасида ишлади. ­Сўнгра яна Сенатга қайтди.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Токаевнинг расмий таржимаи ҳолидан бошқа маълумотлар кўпчилик учун ҳали номаълум. Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқига қилган мурожаатида Токаев билан биргаликда «Қозоғистон мустақиллигининг илк кунларидан» бошлаб ишлаганини таъкидлаган. Бундан ташқари, Биринчи Президент «ҳукумат тепасига раҳбарларнинг янги авлоди келишини таъминлашни ўзининг асосий вазифаси» эканини ҳам қайд этган. Бироқ Касим-Жомарт Токаевнинг 65 ёшдалиги инобатга олинса, уни янги авлод вакили сафига қўшиш қийиндек..
Яна бир муҳим жиҳат шундаки, Назарбоев ўзининг бош­қаруви давридаги иқтисодий ютуқлар ҳақида хабар берган бўлса-да, истеъфосидан сал фурсат олдин ҳукуматни айнан «аҳолининг реал даромадлари ошмаётгани ва тизимли ишлар амалга оширилмагани» сабабли тарқатиб юборган эди.
Масалага бошқа жиҳатдан ёндашилса, Токаевнинг дипломатлар орасида анча тажрибали экани ва жаҳоннинг етакчи раҳбарларига яхши танишлиги Қозоғистоннинг минтақадаги кучли мамлакатлардан бири сифатидаги мақомини сақлаб қолишига хизмат қилиши шубҳасиз. Бу эса Назарбоевнинг сиё­сий мақсадларидан биридир. Эҳтимол, шу боис у Токаевнинг Сингапурда 8 йил мобайнида орттирган иқтисодий тажрибаси мўъжиза кўрсатишига ишонаётгандир?

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил 26 март 41 – сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар