КУБОК ЎЗБЕКИСТОНДА ҚОЛДИ!

118

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан илк бор ташкил этилган мусобақада МДҲга аъзо давлатлар: Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистондан иккита жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Қарийб бир ҳафта давомида дўстона руҳдаги қизғин ва муросасиз ўйинлар бўлиб ўтди.
Куни кеча мусобақанинг 3-ўрини учун майдонга тушган Қозоғистон ва Беларусь терма жамоа­лари ўйини асосий вақти дуранг (2:2) билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса омад Қозоғис­тон терма жамоасига кулиб боқди.
Финалда тўп сурган Ўзбекис­тон-1 ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўйинини ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқарди.
Шиддатли ва муросасиз кечган ўйинда Ўзбекистон-1 жамоа­­си рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритиб, якунда чемпион­ликни тантана қилди (4:0).
Мазкур халқаро турнирни кузатиб борган Гийом Гассенд (Жаҳон тиббиёт ходимлари ўртасидаги олимпиада ўйинлари – «Medigames» халқаро ташкилоти бош менежери) ҳам мусобақа савиясини юқори баҳолаб, алоҳида эътироф этди.
– Мамлакатимиз шифокорларидан тузилган футбол жамоаси бир неча йилдан бери мазкур соҳа вакиллари ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатларида муваффақиятли қатнашиб келмоқда, – дей­ди Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ханапияев. – «Doctors Community Cup – Tashkent – 2019» халқаро турнирида муносиб иштирок этиш учун терма жамоанинг таркиби қайта шакллантирилди. Муносиб номзодларни саралаш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган тўрт босқичли мусобақа ва ўқув-машғулот йиғинларида 300 нафарга яқин шифокор орасидан 26 нафар энг кучли ҳаваскор футболчи саралаб олинди. Гувоҳи бўлганингиздек, жамоа биз кутган натижани кўрсата олди.
Тадбир доирасида «Тиббиёт ва спортда инновациялар» мавзусидаги илмий-амалий семинар, иштирокчи жамоалар аъзоларининг Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига саёҳати ҳам ташкил этилиб, бу ўзаро тажриба алмашиш ва мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини намойиш этиш имконини яратди.

амов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқарди.

Зиёдбек ИСМОИЛОВ,
«Ishonch»

Бошқа хабарлар