“БАХТИЁР ЮСУПОВ НИМА ДЕРКАН?”

32


            Деҳқонобод туманида Бахтиёр Юсуповни кўпчилик яхши билади.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Деҳқонобод тумани кенгаши раиси бўлган бу инсон “Ҳар қандай ишни қонун доирасида амалга ошириш керак”, деган ақидага амал қилади. У раҳбарлигидаги кенгашга келган ҳеч бир мурожаатни эътиборсиз қолдирмайди. Ҳудуддаги бошланғич ташкилотлар, яъни таълим муассасалари анча тарқоқ жойлашган. Масалан, айрим мактаблар туман марказидан 170-280 километр узоқда. Кенгашнинг тасаарруфидаги 106 та бошланғич ташкилот етакчиларининг қарийб 80 фоизи билан фаол ахборот алмашиш йўлга қўйилган. Бунда телеграмм канали орқали мессенжерлар йўллаш ва қабул қилиш тизими анча қўл келяпти.

Кенгашга нодавлат секторига мансуб 9 та жомеъ масжиди ҳам аъзо. Бу ерда ишлайдиган ходимларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси доимий эътиборда. Яқинда “Оқработ” жомеъ масжиди имом хатиби Ғайрат Бозоров “Чинобод” санаторийсида дам олиб келди. Байрам арафасида тўрт нафар имом хатиб моддий рағбатлантирилди.

Кенгаши ташаббуси билан Наврўз байрами арафасида 50 нафар ходим Тошкент ва Бухоро шаҳарларига саёҳат қилишди.

— 60 нафар ходимнинг иқтисодий-ижтимоий, ҳуқуқий ҳимоясига масъулмиз. Ҳар бир байрам арафасида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари уюштириш касаба уюшма қўмитаси зиммасида. Шу боисдан, иш берувчи билан ижтимоий шерикликда, тармоқ касаба уюшмаси туман кенгаши билан эса доимий ҳамкорликда иш юритамиз, — дейди 21-умумтаълим мактаби бошланғич ташкилоти етакчиси Дўстназар Маҳматшукуров.

Виждон ва қонун амри билан иш кўриш Бахтиёр Юсуповнинг ўзига қўйган энг катта талаби. Шу талаб туфайли у обрў-эътибор топди. Кўпинча иш берувчилар ҳам раиснинг олдига маслаҳат сўраб келади. Чунки ҳар қандай ғайриқонуний чиқарилган қарорнинг эртаси йўқлигини улар яхши билади.

Акмал АБДИЕВ,

ishonch 

Бошқа хабарлар