КОРХОНАДА — СПАРТАКИАДА

48


Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Фарғонаазот” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан корхонада фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимлар ўртасида “Спорт —  саломатлик гарови” шиори остида шахмат, шашка, стол тенниси, волейбол ва мини-футбол турлари бўйича спартакиада мусобақалари ўтказилди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларнинг шахмат спорт турида эркаклар ўртасида АС-72М цехи аппаратчиси Достон Усмонов, аёллар ўртасида Мочевина ишлаб чиқариш цехи етакчи муҳандиси Зарина Саматова 1-ўринни эгаллади.  

         Спортнинг шашка турида эркаклар ўртасида Мочевина ишлаб чиқариш цехи юк ташувчиси Лочин Султонов, аёллар ўртасида Электр таъминоти цехи смена бошлиғи Татьяна Шведенко,         стол тенниси тури бўйича эркаклар ўртасида Электр таъминоти цехи етакчи муҳандиси Ҳайдарали Қосимов, аёллар ўртасида электромонтёр Дилноза Парпиева, волейбол тури бўйича эркаклар ўртасида Механик таъмирлаш цехи, аёллар ўртасида Мочевина ишлаб чиқариш цехи 1-ўринни эгаллади.

         Мини-футбол тури бўйича 1-ўрин завод бошқарувига насиб этди.

Ғолибларга касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шавкат ТОИРОВ,

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари

касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг

 ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

Бошқа хабарлар