Сиз учун энг қадрлиси – ҲАЁТ

286

Сирдарё вилояти  Боёвут  тумани  хотин-қизлар   қўмитаси   ташаббуси   билан  ўтказилган  психологик   суҳбатлар   хулосаси  шундай   бўлди. 

Ўсмир  ёшдаги  қизлар, 
уларнинг   ота – оналари,  устозлари 
ушбу  семинарлар   иштирокчиси  
бўлишди.  Туманнинг   4 
та  маҳалла   ҳудудида  
ташкил  этилган  суҳбатларга 
Республика  Психологлар  ассосацияси 
вицепризеденти  Миршароф  Содиқов,  
фалсафа   фанлар   номзоди, 
психолог   Гулсанам  Тиллаевалар 
таклиф   этилди.  Унда 
умрнинг   тезлиги,  фақатгина 
  олдинга мақсад   қўйиш  
билан   ҳаётимиз   яратувчисига   айланишимиз  
мумкинлиги  ҳақида гапирилди. 

– Ақлий  салоҳият  жисмоний  
етукликка   етишмаса,   хатолар  
бошланади, – деди  Миршароф   Содиқов. – Ўсмирлик  инқирози 
бошланмасидан  катта   мақсадлар 
қўйишга   улгуринг.  Оилада 
доимий  равишда  ўзаро 
суҳбатлашишни  йўлга  қўйиш, 
бўш  вақтни  тўғри 
тақсимлаш  билан  инқирозни 
четлаб  ўтиш   мумкин.

Психолог  Гулсанам   Тиллаева 
барчага “Сиз  учун  энг   қадрли  нарса 
нима?” деган    савол  билан 
юзланди.  Йиғилганлар  тинчлик, шукроналик,  соғлиқ. Бахт, 
ота- она меҳри,  фарзанд  каби 
жавобларни  беришди.  Улар 
орасида  9  синф  ўқувчисининг  “Ҳаёт” 
деган  жавоби  тўғри 
деб  топилди. 

– Тингловчиларимдан  қониқдим.  Ўсмир 
ёшлар,  аёлларнинг  ўз 
жонига   қасд  қилиш  ҳолатларининг
олдини  олиш   мавзусида 
семинар   ўтишимни  сўрашган 
эди, –  дейди  руҳшунос 
Г.Тиллаева.  – Деярли  “жонга 
қасд”  сўзини  ишлатмасдан 
мақсадимга  эришдим.  Биз 
бири  биримизни  тушундик. 
Сабаби   саволимга   тўғри 
жавоб    топган   иштирокчининг  аудиторияда 
борлиги  бўлди.   Фаолликларидан  кўнглим 
тўлди. 

Туманнинг  2-умумтаълим  мактаб 
биносида  ўтказилган   суҳбатда 
мактаб  ўқувчи  қизлари 
орасида  “Дилдан  суҳбат” 
клубини  очиш  таклифи 
берилди.  Бунда  аъзолар 
юзма  юз  ўтирган 
ҳолда барча   гапларни  айтиш 
муолажаси  билан   тўғри 
ҳаёт  тарзига  эришадилар. 
Клубга  аъзо  бўлишлик 
ягона  шарти  сирни 
сақлай  олишдир.

– Тўгаракни  ўзим  назоратга 
оламан,   клуб  учрашувига  
қатнашиб,  китобларимни совға   қиламан, – деди  психолог 
Г.Тиллаева. 

Шунингдек,  мактаб  психологлари 
билан  учрашиб,  маҳаллаларда 
психологик   хизматни  йўлга  қўйиш   ва  
бу  орқали  ҳудудларда  
рўй  бераётган   нохуш 
ҳолатлар  олдини  олиш 
маслаҳати  берилди.  

Озода  МАМАДАЛИЕВА,

“Ishonch” мухбири

Бошқа хабарлар