Ўзбекэлни очунга танитаётган санъат

98

Бутун бошли адабиёт, бутун бошли санъат фольклор томиридан ўсиб чиққан, деб ўйлайман.
Болалигимда Боғдонда (у олис замонларда қиш­лоғимизда свет, газ, радио, газета деган нарсалар йўқ эди. Ҳали «Очун кўзгуси» кашф этилмаган эди) сандал теграсида ўтирган ҳолда Оқилбек бахшидан достонлар эшитардик. Баъзан қор бўронлари ўкирган кундуз кунлари ҳам шу ҳолат такрорланарди. «Алпомиш», «Гўрўғли», «Кунтуғмиш» каби ­достонлар менга ёд бўлиб кетган эди.
Эргаш Жуманбулбул, Фозил Йўлдош, Пўлкан шоир асарларини ютоқиб ўқиганман. Улардан беқиёс руҳий қувват олганман ва адабиётга ўчмас меҳр қўйганман. Достонлардан руҳланиб, қўлимга қалам олганман. Ўшанда ўзимча шеърлар, ҳикоялар ёзганман. Қисқаси, ёзувчи бўлиб шаклланишимга эл оғзаки ижоди – ­фольклор буюк туртки бўлган.
Юртимизда илк марта очун миқёсида Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилаётганини олқишлайман! Буни янги сиёсат меваси, деб биламан. Бу – Ўзбек­элни дунёга таништиришда яна бир муҳим омилдир.
Фестиваль фольклоримизга, эл оқинларимизга буюк ҳурмат сифатида тарихда қолади.

Эврил ТУРОН,
ёзувчи

Бошқа хабарлар