ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК УЧУН ИШЛАШ

49


Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида “Тез ўзгарувчан меҳнат соҳаси: муаммо ва ечимлар”  мавзусидаги миллий конференция бўлиб ўтмоқда.

Халқаро меҳнат ташкилоти ташкил топганлигининг юз йиллиги олдидан ўтказилаётган анжуманда мазкур ташкилотнинг Меҳнат соҳаси истиқболи масалалари бўйича глобал комиссиясининг “Порлоқ келажак учун ишлаш” номли маърузаси муҳокама этилиши кўзда тутилган. Унда Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари, вазирлик, идоралар, иш берувчи ташкилотлар ва касаба уюшмалари вакиллари иштирок этмоқда.

Конференцияни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев очиб, мамлакатимизда меҳнат муносабатларидаги туб ўзгаришлар, муносиб меҳнат шароити яратилиши, мажбурий меҳнатга қарши амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, ХМТнинг меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюроси (АКТРАВ) директори ўринбосари Анна Бионди, ХМТнинг меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюроси (АКТРАВ)нинг Европа ва Марказий Осиё сектори мудири Сергеюс Гловацкас, ушбу ташкилотнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари Бюросининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича мутахассиси Гоча Александрия, ХМТнинг “Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури амалга оширилишига кўмаклашиш” лойиҳаси катта техник маслаҳатчиси Антон Хаузенлар меҳнат соҳаси истиқболи бўйича глобал комиссиясининг маърузасида истиқболга таъсир кўрсатувчи омиллар, истиқболли ғояларни илгари суриш ва амалга оширишда минтақавий фаолият, Ўзбекистонда муносиб меҳнат дастури доирасида амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритишди.

    Айни пайтда меҳнат соҳасини ривожлантиришда устувор вазифалар, ижтимоий шерикчиликка асосланган келишувлар ва битимлар ижроси, халқаро ҳамкорлик доирасида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”нинг асосий жиҳатлари ва  шунга ўхшаш бир қатор долзарб масалалар муҳокама этилмоқда.

Нурилла ШАМСИЕВ,

“Ishonch” мухбири

Бошқа хабарлар