2019 йилда Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги кенг нишонланади.

108

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Абдулла Қодирий
таваллудининг 125 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги фармойишига мувофиқ,
Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи Ички
ишлар вазирлигидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
бепул ўтказилади. Истироҳат боғида Абдулла Қодирий ижодига бағишланган адабий
музей, ижодий мактаб, кутубхона барпо этилади. Адибнинг маҳобатли ҳайкали
ўрнатилади. Ёзувчи яшаб ижод қилган уй — Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани,
Самарқанд дарвоза кўчаси 35 ва 37-уй манзилларида Абдулла Қодирий уй-музейи
ташкил этилади.

«Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан Абдулла Қодирий ҳаёти
ва фаолияти ҳақида бадиий фильм, асарлари асосида қисқа метражли фильм
яратилади. Шунингдек, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим
муассасаларида адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий-бадиий тадбирлар, давра
суҳбатлари, ижодкорлар билан учрашувлар уюштирилади.

Бошқа хабарлар