Аёллар ҳуқуқлари кафолати

43

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Хотин-қизлар комиссияси тизимдаги вазирлик, идора ва компаниялар ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган йирик бошланғич касаба уюшма ташкилотлари хотин-қизлари учун ўқув-анжуман ташкил этди.

Хотин-қизларнинг маънавий, сиёсий ва ҳуқуқий билимларини оширишга бағишланган тадбирда малакали мутахассислар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги конвенциянинг мазмун-моҳиятини очиб берди.
Унда гендер тенглик, бу атаманинг мазмуни ҳамда унинг тамойилларига амал қилиш кундалик ҳаётда, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда ижобий натижаларга эришишда муҳим омил бўлаётгани қайд этилди.
Йиғилишда жамоа келишувлари ва жамоа шартномалари ҳақида ҳам сўз борди. Бу борада касаба уюшмалари амалга оширган ишлар таҳлил этилди ҳамда келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир давомида ишловчи аёллар учун психолог маслаҳатлари ва тавсияларидан ўрин олган машғулотлар ўтказилди.

Комила БОЙМУРОДОВА,
«Ishonch» мухбири

Бошқа хабарлар