Вазифалар белгилаб олинди

22

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда тармоқ касаба уюшмасининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривож­ланиш йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйи­­ча амалга ошираётган ишлари атрофлича таҳлил этилди. Нодавлат сектордаги корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшма ташкилотларини тузиш, бу орқали уларда меҳнат қилаётган ходимлар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, меҳнат муҳофазаси соҳасидаги профилактика ишларини кучайтириш, касаба уюшмалари тизимида жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш йўналишларидаги вазифалар йиғилиш иштирокчиларининг диққат марказида бўлди.
Амалда бўлган жамоа келишувлари ва шартномалари ижтимоий таркибий қисмининг сезиларли даражада кучайтирилиши натижасида мазкур локал ҳужжатлар орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун қўшимча имтиёзлар кўлами ва ижтимоий ҳимоя тадбирларига йўналтирилаётган маблағ миқдорининг йилдан-йилга ортиб бораётгани қайд этилди.
Йиғилишда меҳнат муносабатлари соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда касаба уюшмаларининг иштироки, ижтимоий шериклик, бандлик, иш ҳақи, ижтимоий ҳимоя, ёшлар ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада касаба уюшмалари олдида турган галдаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Раёсатда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Муҳайё ХОЛБОЕВА,
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг
ташкилий ишлар бўйича
бош мутахассиси

Бошқа хабарлар