МОДЕРНИЗАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ ЖАДАЛЛАШМОҚДА

63

“Олмалиқ КМК” АЖ нафақат мамлакат кон саноати соҳасидаги энг йирик корхона, балки минтақавий даражада ҳам машҳур ва етакчидир. Бугунги кунда корхона ривожланишнинг янги босқичида.

2018 йилнинг августида Вазирлар Маҳкамасининг
қарорига биноан “Олмалиқ КМК” АЖ давлат улуши “SFI Маnagement
Grouр” компаниясига бошқарувга
берилгач ишлаб
чиқаришнинг жорий ҳолатини ўрганиш ҳамда комбинатнинг келгуси фаолияти
самарадорлигини ошириш мақсадида хориж ва маҳаллий етук олим
ҳамда эскспертлар
жалб этилди.

Миллий
матбуот марказида ташкил этилган “Модернизациялаш: техник ва технологик
янгиланаётган ишлаб чиқариш” мавзусидаги матбуот анжуманида 2023
йилгача корхонанинг барча таркибий тузилмаларини модернизация ва реконструкция
қилишнинг дастури ва корхонани модернизациялашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида
маълумот берилди.

 – “Олмалиқ КМК”
АЖнинг асосий ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарини реконструкция қилиш ва
такомиллаштириш мақсадида Президентимизнинг “Олмалиқ
кон-металлургия комбинатининг ишлаб чиқариш корхоналарини реконструкция қилиш
ва стабиллаштириш бўйича чора-тадбирлари” тўғрисидаги
қарори ишлаб чиқилган,  – дейди “Олмалиқ КМК”
АЖ Технологиялар
бўйича бош мухандис ўринбосари Абдужалил Абдуқодиров. – Чора-тадбирларни
жорий этишда молиялаштириш комбинатнинг ўз маблағлари ҳисобидан
амалга оширилади. Ушбу
Дастурнинг жорий этилиши эвазига комбинат томонидан рангли ва қимматбаҳо
металлар ишлаб чиқариш оширилади. Мақсадли ишлаб чиқариш параметрларига
асосан, 2023 йилгача мис катоди ишлаб чиқариш ҳажми 140 минг тонна, рух металли
эса 120 минг тоннага ошиши кўзда тутилмоқда.

Анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволга жавоб олдилар.

Муқаддас РАЗЗОҚОВА,

“Ishonch”  мухбири

Бошқа хабарлар