ҚОДИРИЙНИНГ ҚАЙСИ ЖИҲАТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ?

84

Бетакрор
асарлари билан китобхонлар кўнглидан чуқур жой эгаллаган Абдулла Қодирий
таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан Навоий давлат пегогика институтида ҳам
маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Абдулла Қодирий асарларидан
парчалар ўқилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Маданий-маърифий кечада ёзувчининг
бошига тушган оғир кунлар ҳикоя қилиниб, унинг озодлик ва ҳурликка бўлган
интилиши нақадар юксак бўлганлиги эътироф этилди.


Абдулла Қодирий серқирра истеъдоди туфайли замонасининг энг илғор шахсларидан
бирига айланди, – дейди НДПИ талабаси Т.Абдуллаев. – У “Ўтган кунлар” романида
халқнинг ҳаёти ва руҳиятини тасвирлади. Романнинг дастлабки боблари “Инқилоб”
журналида чоп этилди. 1925 йилда унинг бўлимлари алоҳида-алоҳида уч китоб
тарзида, 1926 йилда эса яхлит асар сифатида босилиб чиқди.

Қайд
этиш лозимки, ўзбек адабиёти йирик намояндаси Абдулла Қодирий ўлимидан сўнг,
яъни истиқлол йиллари – 1991 йилда “Алишер Навоий” номидаги республика давлат
мукофоти ҳамда 1994 йил “Мустақиллик” ордени билан тақдирланди. 

Дилафрўз ЎРОЗОВА,

Ishonch
мухбири

Бошқа хабарлар