ДЎСТЛИК РИШТАЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАЁТГАН МАСКАН

15



Хоразм вилоятида ўзбек, қозоқ, рус, туркман, корейс, татар, украин, қорақалпоқ, тожик, озарбайжон, беларусь, қирғиз ва бошқа миллатлар вакиллари ана шу қувватдан баҳра олиб аҳил-иноқ турмуш кечиришмоқда.

Ўтган йили Урганч шаҳри марказида Республикамизда биринчилардан бўлиб “Дўстлик уйи” ташкил этилди. Бугунги кунда мазкур бинода 4 та миллий маданий марказ ҳамда 20 та нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.  Эндиликда бу ер қалби яхшиликка ошуфта, ўзликни англашга ташна инсонлар билан доим гавжум. Миллий маданий марказлар ҳудудда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга, миллий анъаналарни асраб, бутунлигича келажак авлодларга етказишга, шунингдек, Ўзбекистон ва хорижда яшовчи миллатдошлар билан маданий, маърифий ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамдўстлик алоқаларини ўрнатишга муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда.

Бу борада миллий маданий марказларга таълим муассасалари, давлат ва жамоат ташкилотлари яқиндан кўмак бериб келмоқда.

Миллатлараро муносабатлар йўналишида миллий маданий марказлар “Соллар”, “Масленица” ва “Сабантуй” каби миллий байрамларни юқори савияда ўтказиб келмоқда.

— Халқларимиз маданияти уйғун, — дейди корейс миллий маданий маркази вилоят бўлими раҳбари Антонина Ким. — Маданий марказимиз қошида турли тўгараклар фаолият кўрсатади. Уларга нафақат корейс ёшлари, бошқа миллат вакиллари ҳам жалб қилинган.

Муҳаббат ТЎРАБОЕВА,

Ishonch

Бошқа хабарлар