Тозалик кукунлари: фойда ва зарарлар кетма-кетлиги

95

Дерматовенеролог Анна Шеверованинг билдиришича, кир ювиш моддаларидаги фосфатлар қўл терисини кўчиради. Бунинг натижасида терига бактериологик токсин, оғир металл ва аллергия қўзғатувчи бошқа унсурлар кириб олади. Бундай фаол моддалар орасида энг хавфлиси анион моддасидир (у ювиш кукунлари ва ювиш воситаларининг аксарият қисмида мавжуд). У организмдаги иммунитетга хавф туғдиради. Шунинг учун фойдаланувчи таркибида 5 фоиздан ошмайдиган фаол моддалари мавжуд бўлган кукунни танлаши керак. Бундай маълумотлар ёрлиқда баён этилиши шарт.
Айтганча, истеъмолчиларга харид қилишдан аввал таркибида зеолит ва поликарбоксилат каби экологик тоза моддалари бўлган маҳсулот танлаш тавсия этилади.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил  13 апрель 48 – сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар