МАВСУМ МУВАФФАҚИЯТЛИ БОШЛАНДИ

62

Пойтахт яқинидаги Бўзсув каналида слалом эшкак эшиш бўйича  йил мусобақаларининг очилиш мавсумига бағишланган республика турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада
касаба уюшмасига қарашли Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар
спорт мактаби спортчилари Алибек Темиргалиев каноэ махсус слалом бўйича 1-ўринни,
Абубакир Буканов 3-ўринни, каяк бўйича Жанибек Темиргалиев 3-ўринни эгаллади.
Шунингдек, жамоавий баҳсларда Шаҳобиддин Болтабоев ҳамда Рамиль Кирпичев
муваффақиятли иштирок этди, тез тушиш бўйича эса Рауфхон Нигматовга 1-ўрин
насиб қилди.

—Ушбу мусобақа биз слаломчилар учун
саралаш вазифасини ўтаб берди, — дейди Алибек Темиргалиев. — Олдимизда яна
кўплаб турнирлар бор. Уларда ҳам муносиб қатнашиб, олимпиада ўйинлари учун
зурур очколарни жамғариб боришни режалаштирганман.

***

Яқинда
слаломда эшкак эшиш буйича Ўзбекистон чемпионатига ҳам старт берилди. Мусобақада
касаба уюшмасига қарашли Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар
спорт мактаби спортчилари Алибек Темиргалиев махсус слалом каноэ бўйича 1 ўринни,
Абубакир Буканов махсус слалом  каноэ бўйича
3 ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Жонибек Темиргалиев махсус слалом каяк бўйича
олтин медаль соҳибига айланди.

  

КУМУШХОН ЯНА ҒОЛИБ

Жорий йилнинг
3 апрелида Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати
ўз ниҳоясига етди. Қувонарлиси, ушбу мусобақада касаба уюшмасига қарашли
Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактаби
спортчиларининг қўли баланд келди.

Муассаса
тарбияланувчиси, жаҳон чемпиони Кумушхон Файзуллаева (64 кг. вазн тоифасида) даст
кўтаришда 90 кг,
силтаб кўтаришда 115 кг.
натижаларини қайд этиб, олтин медал соҳибига айланди.

Шунингдек,
Достон Ёқубов (73 кг.)
даст кўтаришда 144 кг,
силтаб кўтаришда 182кг, Муаттар Набиева (59 кг.) даст кўтаришда 95 кг. силтаб кўтаришда 117 кг, Рўзимурод Асланов (55 кг.) даст кўтаришда 100 кг, силтаб кўтаришда 120 кг, Долера Давронова (87 кг.) даст кўтаришда 93 кг, силтаб кўтаришда 129 кг. натижаларни қайд қилиб,
шоҳсупанинг биринчи поғонасини банд этишди.

    Давронбек ОРИПОВ,

“Ishonch”

Бошқа хабарлар