ЯДРО УЧИБ ЧИҚДИ

157


Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан анъанавий “Академиада-2019”мусобақаси ташкил этилди.

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”
Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тизимда фаолият юритаётган ёш олимлар, ишчи-ходимларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида мини футбол бўйича ўтказилган мусобақада 24 та жамоа ўзаро куч синашди.

Қизғин кечган ўйинлар натижасига кўра, Ядро физикаси институти 1-, Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими 2-, Материалшунослик институти жамоаси 3-ўринларга муносиб топилди.

Ғолиб жамоалар диплом, медал ва пул мукофотлари билан такдирланди. 10 нафар моҳир ўйинчига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

– Ўтган йили гуруҳдан чиқолмаган эдик, – дейди Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими иш юритувчиси Кўбайсин Матжанов. – Бу йил яхши натижа кўрсатдик. Рақиб жамоага пеналтилар сериясидагина бой бердик. Насиб этса, кейинги сафар албатта ғолиб бўламиз. 

Кези келганда таъкидлаш керакки, айни пайтда стол тенниси, шахмат ва академкросс спорт турлари бўйича саралаш босқичи давом этмоқда. Ушбу спорт турлари бўйича мусобақаларнинг финал босқичи 20 апрель куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тошкент  Ботаника боғида ўтказилади.

Салим АБДУРАҲМОНОВ

Бошқа хабарлар