Ёш банкирлар беллашуви

16

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури доирасида Cамарқанд вилоятидаги ёш банк ходимлари ўртасида касбий маҳорат танлови ўтказилди.
Бир неча босқичли мусобақада «Энг иқтидорли ёш банк ходими – 2019» кўрик-танлови ғолиби аниқланди.
Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида уюштирилган тадбирда Марказий банк вилоят бош бошқармаси ҳамда 18 та тижорат банкининг 30 ёшгача бўлган иқтидорли ёш ходимлари иштирок этди. Ёшлар савол-жавоб, калит сўзлар ёрдамида мантиқий жумлалар тузиш ҳамда эркин мавзу шартлари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказишди.
Билим ва иқтидор беллашувида «Аsia Аlliance bank» АТБнинг Самарқанд филиали ходими Жаҳонгир Дўстбеков гран-при совринига сазовор бўлди. Марказий банк вилоят бош бошқармаси ходими Беҳрўз Худоёров биринчи ўрин соҳиби деб топилди.
Мусобақа ғолибларига Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси, Марказий банк, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Феруза ҚИЛИЧЕВА,
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси

Бошқа хабарлар