ЮКСАЛИШ ТУЙҒУСИ

76

(Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан руҳланиб)

Юксалиш туйғуси туғён юракда,

            Кўрганим,
билганим битмасам бўлмас.

            Саодатдан
сўйлаш кечар истакда,

            Айтмасам
қувончим, кўнгил тин олмас.

            Қалблар
сафарбардир эл, юрт ишида,

            Бурчу
масъулликни англамиш юрак.

            Ҳаракат,
куйинмоқ ҳар бир кишида,

            Савобли
ишларда диллар муштарак.

            Ободлик
кечадир шаҳар, қишлоқда,

            Янгича
ишлашга бошлар мулоқот.

            Ислоҳот
самари яқин-йироқда,

            Муаммо
ечими – дилга мукофот.

            Дастурий
режалар рўёби жадал,

            Ёндашув
янгича, хизматлар манзур.

            Улуғвор
мақсадда қатъийдир амал,

            Чархланмиш
истиқбол боис тафаккур.

            Ижтимоий
соҳа – хуш ҳаёт демак,

            Фаровон
турмушга қўшилсин ҳисса.

            Йилимда
эзгу ном, ғайрат беражак,

            Розилик,
қаноат, сурур айниқса!

            Соғлом
турмуш тарзи қарор Ватанда,

            Эътибор,
ғамхўрлик, кўмак кам эмас.

            Жамоат
фаоли бир тану жонда,

            Муаммо
тугунин ечмасдан қўймас.

            Юртимда
табаррук Она деган ном,

            Ғамхўрлик,
эъзозлар  – мунис аёлга.

            Арзийди
қанчалар қилсак эътибор,

            Она
меҳри татир бутун дунёга.

            Илм
– фан ривожда, янгича қараш,

            Ҳар
ходим соҳада эрур куюнчак.

            Юксалиш йўлида юракда оташ,

            Илмий
салоҳият юксак бўлажак.

            Таълим,
маданият, санъатда ривож,

            Қилинган
ғамхўрлик дилларда сурур.

            Спортда
совриндор маҳоратли ёш,

            Ва
инмиш қалбларга ифтихор, ғурур.

            Кексага
эътибор, халққа эътибор,

            Бундайин
ғамхўрлик йўқдир дунёда.

            Ижтимоий
ривож юртда барқарор,

            Истагу
хоҳишлар чиқмиш рўёбга.

            Ҳар
раҳбар халқ билан, иноқ, маслакдош,

            Манфаат
йўлида кучлар сафарбар.

            Адолат,
имкондан мамнун замондош,

            Обод
маҳаллада тўйлар муқаррар.

            Ёшлар
таълимига янгича қараш,

            Ғамхўрлик,
эътибор бари шулар-чун.

            Китобга
қизиқиш – қалбларда оташ,

            Маърифат
ривожда, қувонмай нечун?!

            Хорижда
илм олар юзлаб талаба,

            Дунё
таълимотин эгаллар улар.

            Тафаккур
бобида бисёр ғалаба,

            Юрт
учун фидокор бўлгувчи шулар.

            Имом
Бухорийга эътиқод баланд,

            Дунёдан
исташиб, келар меҳмонлар.

            Исломий
таълимот – қалбларга пайванд,

            Ҳидоят
нуридан чароғон онлар.

            Аллома,
адиблар буюк меросин,

            Ўрганмоқ
ғуруру ҳамда ифтихор.

            Мозий
англатажак замон садосин,

            Ошуфта
қалбларга мерос эрур ёр.

            Табаррук
масканлар озода, обод,

            Сайёҳлар
қадами узилмас бундан.

            “Афросиёб”
елар, кўнгиллар дилшод,

            Ўзбегим
номдордир меҳмондўстликдан.

            Қадрият
– башарий, сурур бахш этар,

            Ҳикмат,
синоатлар ҳайрат – кўзларда.

            Оролда
ободлик, дилни яшнатар,

            Хайрли
иш таърифи айтар сўзларда.

            Янгича
тизимлар – ишонч гарови,

            Хизматлар
манфаат ва самар учун,

            Қор
ҳам ёнажакдир топсанг қаловин,

            Янгича
ишламоқ қалбда бўлсин чин.

            Оила
– тадбиркор, оила – ҳамкор,

            Кўз
этар парранда, балиқ, чорвасин,

            Ташаббус
шуларда, юртга меҳри бор,

            Жалб
этар меҳнатга ёшлар барисин.

            Қишлоқ
ҳаётида янги – кластер,

            Бирлашган
барокат топади унда.

            Ёш
авлод ғайратли, соҳада – мастер,

            Ишончлар
ижобат бугунги кунда.

            Ўзбекка
ихлосманд жумлаи жаҳон,

            Ишончли
ҳамкорлар келар Ватанга.

            Ташрифлар
самари юксакдир чунон,

            Дўстлар
ҳавас қилар, мавжуд имконга.

            Ватаним
нуфузи ошмиш дунёда,

            Иқтисод
бобида номдор бўладир.

            Инвестор
истаги олий ифода,

            Юксалиш
ишига ҳисса қўшадир.

            Гуллаб,
яшнамоқда гўзал Тошкентим,

            Улуғ
бунёдкорлик айни авжида.

            “TOSHKENT
CITY” – ҳайрат, иқболим-бахтим,

            Эзгу
ташаббуслар гўё мавжида.

            Минг-минглаб
қурилган янги уйларда,

            Одамлар
қувончин асло чеки йўқ.

            Розилик,
шукрона қалбу ўйларда,

            Азиз
Юртбошимга минг бора қуллуқ!

            Ишонч,
илҳом, ғайрат ҳамда шижоат,

            Етаклар
улуғвор мақсадлар сари.

            Бахтиёр
халқимда сабот, матонат,

            Ватан
бахти дея куйинар бари.

            “Юксалиш
туйғуси” Сизга армуғон,

            Эътироф,
эътиқод бунда мужассам.

            Ривож
топаверсин, ҳур Ўзбекистон,

            Улуғвор
ишларда бўлайлик ҳамдам!

            Бобонор НОРТОЖИЕВ,  

Халқ таълими фахрийси Бобонор Нортожиев – 1953 йилда Пахтачи туманида туғилган.   Тумандаги 9-мактабда дарс берган. Навоий вилояти халқ таълими бошқармасида фаолият олиб борган. Бадиий ижод билан шуғулланади. Икки юзга яқин шеърлари матбуотда ёритилган. “Меҳрнинг сурати”, “Баҳор соғинчи”, “Истиқлол сурури”, “Ватан ичра” шеърий китоблари чоп этилган

Бошқа хабарлар