«БОЛА БОШИДАН» таълим тизими шу тамойилга асосланган

189

Таълим тизими жаҳон миқёсида эътироф этиладиган давлатлардан бири – Жанубий Корея бўлиб, алоҳида эътибор самараси ўлароқ, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш борасида ҳам ушбу мамлакат етакчилар сафида туради. Бу эса, ўз навбатида, Жанубий Корея иқтисодиётининг юқори суръатларда ривожланишини таъминламоқда.

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ

Жанубий Кореяда бошланғич таълим учун ўқув йилида 1 мартга қадар 6 ёшдан юқори бўлган болалар қабул қилинади. Лекин 5 ёшли болалар ҳам ўқишга киришга ҳуқуқли бўлиб, бунинг учун мактаб ­масъул шахсининг рухсатномасини олиш лозим бўлади.
1 март Корея Республикасида давлат байрами ҳисоблангани учун ўқув-йили 2 мартдан бошланади. 6 йил давом этадиган бошланғич таълим мажбурий этиб белгиланган. Бошланғич таълимда бир йил икки семестрга бўлинган ҳолда олиб борилади.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил  20 апрель 51 – сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар