ИЖОДКОРЛАР, ЖУРНАЛИСТЛАР, ЁЗУВЧИЛАР, БАРЧА СОҲАЛАР МУТАХАССИСЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

246


“Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари таҳририяти эълон қилади:

Таҳририят томонидан 2019 йил 1 апрелдан бошлаб гонорар (қалам ҳақи) миқдори икки баравар оширилди.

Эндиликда газетанинг бир сони учун қалам ҳақи миқдори 800 000 (саккиз юз минг) сўмгача белгиланмоқда.

Бундан ташқари, таҳририят қошидаги махсус комиссия хулосасига асосан, ойнинг энг яхши мақолалари аниқланиб, уларга:

Биринчи ўрин учун – ЭКИҲ (энг кам иш ҳақи)нинг 3 (уч) баравари;

Иккинчи ўрин учун – ЭКИҲ (энг кам иш ҳақи)нинг 2 (икки) баравари;

Учинчи ўрин учун – ЭКИҲ (энг кам иш ҳақи)нинг 1 (бир) баравари миқдорида мукофот-гонорар (асосий гонорардан ташқари) берилади.

Энг яхши мақолалар муаллифлари газеталарнинг сайти ҳамда телеграмм канали ва “Facebook”даги саҳифасида эълон қилиб борилади.

Марҳамат, ҳамкорлик қилинг, меҳнатингиз роҳатини кўринг.

Сизнинг мақолаларингиз эътироф ва рағбатга муносиб!

ЭНГ ЯХШИ МАҚОЛАЛАР “ISHONCH” ВА “ISHONCH-ДОВЕРИЕ” ГАЗЕТАЛАРИ УЧУН!

Бошқа хабарлар