СПОРТ ЁШ ТАНЛАМАЙДИ

153


Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмасида ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилган спорт мусобақасида шифокорлар, ҳамширалар ва кичик тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Иштирокчилар спортнинг югуриш, халқа айлантириш, шахмат, шашка, волейбол турлари бўйича эпчиллик ва чаққонликларини намойиш этиб, ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Якуний натижага кўра, волейболда тиббиёт бирлашмасининг Марказий поликлиника жамоаси, халқа айлантиришда ДСЭНМ ходими Ситора Ўринбоева, югуришда болалар бўлими ҳамшираси Маъмура Мираҳмедова, шахматда Тез тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси Муаттар Маматова, шашкада терапия ҳамшираси Лолахон Камолова ғолибликка эришдилар.

– Ёшим 60 га қараб кетяпти. Кўз тегмасин шу ёшга кириб, бирор марта касал бўлиб шифохонада ётмаганман, – дейди мусобақанинг энг ёши катта иштирокчиси  Мунаввархон Муҳиддинова. – Албатта, соғлом ва бардам бўлишнинг муҳим омилларидан бири спорт билан доимий шуғулланиб келаман. Қолаверса, бу каби мусобақаларнинг ўтказилиши биз, шифокорларнинг соғлигимизни мустаҳкамлаши баробарида, фойдали иш коэффициентининг кескин ошишида ҳам ўз самарасини беради. 

Ғолиблар Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Фарида МИРЗААҲМЕДОВА,

Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмаси

касаба уюшма қўмита раиси

Бошқа хабарлар