ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БЕЛЛАШДИ

135


Бувайда туман тиббиёт бирлашмасида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида “Спорт мустаҳкам оиламиз пойдевори” спартакиадаси ўтказилди. Волейбол, югуриш, ҳалқа айлантириш, шахмат, шашка бўйича ташкил этилган мусабақаларда 100 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари иштирок этди.  

Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда ақл гимнастикасида 1-ўрин туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими ходими Муслимахон Мирзаалиевага, шашкада ғолиблик кадрлар бўлими нозири Муяссархон Ҳасановага, югуриш мусобақасида биринчилик барчани ортда қолдирган жонлантириш бўлими ҳамшираси Мавлудахон Умрзоқовага насиб этди. Ҳалқа айлантириш баҳсида эса тез ёрдам бўлими ҳамшираси Дилбархон Қазоқовага тенг келадиган рақиб топилмади. Волейбол мусобақасида эса “Чақмоқ” жамоаси етакчилигини исботлади.

– Бугун юртимизда хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор самараси туфайли спорт билан шуғулланувчи опа-сингилларимиз сафи йилдан-йилга ошиб бормоқда. Айниқса, бу жараёнда касаба уюшма ташкилотларининг ўрни алоҳида. Қолаверса, мана шундай мусобақаларнинг ташкил этилиши ишчи-ходимларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириб, соғлом турмуш тарзи тарғиботида катта ўрин тутади, – дейди Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Шоҳидахон Каримова.

Спартакиада якунида барча ғолиб ва иштирокчиларга касаба уюшмаларининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

Саидахон АБДУЛЛАЕВА,

Бувайда туман тиббиёт бирлашмаси

касаба уюшма қўмитаси раиси

Бошқа хабарлар