Ароққа қўшиб виждонни ҳам сотамизми?

147

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва «Ўзстандарт» агентлигига!

Ижтимоий тармоқларда юртимизда «Скобелев» белгиси билан спиртли ичимлик ишлаб чиқарилаётгани ҳақида ёзишди.
Энди бунисига нима дейиш керак? Скобелев тарихимизда қандай шахс ўзи?
Қўқон хонлигига бостириб келган рус қўшини генерали М.Скобелев минг-минглаб инсонларни кучлар тенг бўлмаган жангларда шафқатсизларча қиришга бош бўлгани аниқ-ку!
«Ўзшаробсаноат» АЖда миллатимиз шаънини ҳимоя қила оладиган бирорта ватанпарвар топилмаптими? Бундай бемаънигарчилик учун ўз юрти шаънини муносиб ҳимоя қилувчи давлатларда оғир жазолар кўзда тутилган.
Биз эса лоқайдларча томошабин бўлиб тураверамизми?

Шуҳрат ҒАНИЖОНОВ
Андижон шаҳри

Бошқа хабарлар