Ҳам жиддий, ҳам қизиқарли

67

И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи мажлислар залида ташкил этилган давра суҳбати доирасида ишлаб чиқарув корхоналари ходимлари учун махсус ­кийим-бош, пойабзал ҳамда шахсий ҳимоя ва гигиеник воситалар жамланмаси қўйилган кўргазма ташкил этилди.

Таъкидланганидек, ХМТ Конвенциялари ижросини таъминлашга тўлиқ амал қилиб келаётган республикамизда меҳнаткашларга муносиб ҳамда хавфсиз меҳнат шароитларини яратиб бериш борасидаги саъй-ҳаракатлар кўлами йил сайин кенгайиб бораётир. Ижтимоий шериклик ва ўзаро ҳамкорлик қилишнинг шакл ҳамда услубларини такомиллаштиришда Қорақалпоғистон Рес­публикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғис­тон касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ўртасида 2017-2019 йиллар учун имзоланган Ҳудудий келишув қўл келмоқда.
Бугун республикада ноқулай шароитда меҳнат қилаётган ходимлар юқори тариф ставкасида белгиланган иш ҳақи, қисқартирилган иш куни, қўшимча меҳнат таътили, имтиёзли тиббий ёрдам, озиқ-овқатлар ва пенсиялар билан таъминланган.
Давра суҳбатида бирлашма кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б.Утепбергенов ташкил этган «Меҳнатга оид ҳуқуқингизни биласизми?» мавзуидаги зукколар ўйини баҳс-мунозараларга бой бўлди. Ғолиблар эса бирлашма кенгашининг махсус совғалари билан мукофотланди.
Тадбирда меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар, соғлом ва муносиб меҳнатни тарғиб этиш ҳамда ҳимоя қилиш, зарарли ҳамда хавфли меҳнатда банд ходимлар, айниқса, аёллар билан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс­ларнинг меҳнат муносабатларини тартибга солиш, фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинганларнинг меҳнатга лаёқати йўқолиш даражасини аниқлаш, ногиронликка олиб келадиган асосий касалликлар, меҳнатни муҳофаза қилишда бажарилиши керак бўлган чора-тадбирларнинг манзиллилиги ҳамда самарадорлигини ошириш борасида фикр алмашилди.

Бошқа хабарлар