«Соқийнома» садолари

160

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида «Соқийнома» номли концерт дастури бўлиб ўтди. Унда «Чорлов», «Гуллар боғи», «Сайри гуллар» «Лолалар», «Соқиё», «Шароб-1», «Гўзал соқий» ва бошқа мақом йўналишидаги ашулалар ижро этилди.

– Соқий деганда баъзи ғазалларда Аллоҳ, баъзиларида пайғамбарлар, баъзиларида фаришталар назарда тутилади. Май – тафаккур, май – ишқ, май – фикр. Ушбу фалсафани англаб етсак, фикрлар камолотга етади. Шу сабабли мақом кечамизни «Соқийнома» деб номладик, – деди концерт бадиий раҳбари, халқ артисти Ўлмас Расулов.
– Ушбу дастуримиз бошқа мақом концертларидан ноодатийлиги билан ажралиб турди, – дейди тадқиқотчи Наим Облоқулов. – У мақом анъаналарини ўзида жамлаб, саҳна кўриниш­лари билан ижро этилди. Томошабинлар билан эркин мулоқот қилинди.
Концертда «Сайқал» созандалар ансамбли иштирок этди.

Насиба ҚУРБОНОВА,
ЎзЖОКУ талабаси

Бошқа хабарлар