“АДОЛАТ” КИТОБ КУНЛАРИ

110


Адлия вазирлиги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида “Адолат” китоб кунлари” шиори остида кўчма китоб ярмаркалари ўтказилмоқда.

Гулистон шаҳридаги “Юрт байроғи” майдонида ташкил этилган ярмаркада ҳам барча учун зарур бўлган ҳуқуқий адабиётлар, ижтимоий-сиёсий, бадиий-публицистик, жаҳон адабиёти дурдоналари, мустақил сабоқлар бўйича китоблар ҳамда болалар адабиётлари савдоси уюштирилди. Унда ҳуқуқшунослар,  ўқитувчилар, талабалар ва ҳуқуқий амалиёт билан шуғулланувчи ташкилотлар ходимлари иштирок этди.

– Марказимиз томонидан йил бошидан буён 300 дан ортиқ ҳуқуқий тарғиботга оид тадбирлар уюштирилди, – дейди  Марказнинг маркетинг бўлими бош мутахассиси Дилмурод  Аҳмедов. – Бугунги ярмаркага 40 турдаги ҳуқуқий, 100 турдан зиёд бадиий ва болалар адабиётидан намуналар олиб келганмиз. Ўйлаймизки, китобларимиз сирдарёлик китобхонларга манзур бўлади. 

Кўтаринки руҳда ўтган ярмаркада бундай тадбирлар аҳолининг китобга бўлган талабини ўрганиш учун ҳам муҳим омил бўлиши алоҳида таъкидланди.

Озода МАМАДАЛИЕВА

ishonch.uz

Бошқа хабарлар