“Ishonch” мукофотига кимлар муносиб бўлди?

229


“Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари таҳририятининг “Ойнинг энг яхши мақолалари” танлови ғолиблари аниқланди

“Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари таҳририяти томонидан 2019 йил 1 апрелдан бошлаб гонорар (қалам ҳақи) миқдори икки баравар (бир сони учун 800 минг) оширилгани, бундан ташқари, таҳририят қошидаги махсус комиссия хулосасига асосан, ойнинг энг яхши мақолалари аниқланиб, уларга:

Биринчи ўрин учун – ЭКИҲ (энг кам иш ҳақи)нинг 3 (уч) баравари;

Иккинчи ўрин учун – ЭКИҲ (энг кам иш ҳақи)нинг 2 (икки) баравари;

Учинчи ўрин учун – ЭКИҲ (энг кам иш ҳақи)нинг 1 (бир) баравари миқдорида мукофот-гонорар (асосий гонорардан ташқари) берилиши эълон қилинган эди.

Таҳрир ҳайъати ва комиссия хулосасига кўра:

Биринчи ўрин:

ҳуқуқшунос Абдураҳмон Ҳамидовнинг “Чекловлар:  иқтисодиётга фойдами ёки зарар?” (Биринчи ва иккинчи мақолалар, 2019 йил 11 ва 25 апрель, 47-, 53-сонлар);

Иккинчи ўрин:

филология фанлари номзоди Шаҳноза Эргашеванинг “Қай тилда фикрласангиз шу миллатга мойилсиз” (13 апрель, 48-сон);

Учинчи ўрин:

“Ishonch” газетасининг Қашқадарё вилояти бўйича мухбири Акмал Абдиевнинг Биринчи Халқаро бахшичилик санъати фестивалига бағишланган туркум мақолалари

апрель ойининг ЭНГ ЯХШИ МАҚОЛАЛАРИ деб топилди.  

Бугун таҳририятда мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Азиз ижодкорлар!

МАРҲАМАТ, БИЗ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИНГ

ВА НАВБАТДАГИ ОЙЛАР ҒОЛИБИ БЎЛИБ,

МУКОФОТНИ ҚЎЛГА КИРИТИНГ.

Бошқа хабарлар