Шифокорлар шароити қониқарлими?

104

Истаймизми-йўқми, жамият тақдири шифокор кўрсатаётган тиббий хизмат сифати билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Ҳар биримиз унинг кўмагига эҳтиёж сезамиз. Яқинларимиздан кимдир оғир дардга чалинса, cоғайиб кетиши учун боримизни ташлашга розимиз. Аммо…

Йиллар давомида ўз соғлиғимизга бефарқ, таъбир жоиз бўлса, ёмон муносабатда бўлиб, турли касалликлар орттираётганлигимиз хаёлимизга келмайди ҳам. Эрталаб сал вақтли уйғониб, бадантарбия билан шуғулланишга эринамиз. Кўнг­лимиз ҳар куни ош, кабоб тусайди. Асосий вақтимизни телевизор тагида ўтказамиз. Спиртли ичимликлар, сигаретага ружу қўямиз. Шифокор тавсияларини қулоққа илмаймиз. Охир-оқибат, ўз қўлимиз билан соғлиғимизга зиён етказамиз-да, бунинг учун шифокорни айб­лашга тушамиз.
Ўз тажрибамга ва кузатувларимга таяниб айтишим мумкинки, ҳеч бир тиббиёт ходими беморга ёмонлик тиламайди. Унга ёрдам қўлини чўзиш учун бор имкониятини ишга солади. Айримлар шуни кўра-била туриб ҳам тирноқ орасидан кир қидириб, юқори ташкилотларга шикоятлар ёзади.
Яқинда узоқ тумандаги қишлоқ оилавий поликлиникаси ишчи-ходимларига яратилган шароит билан танишиш учун бордим. Полик­линика мудирасини йўлда учратдим. – Қўшни қишлоқда яшовчи ногиронлиги бўлган онахоннинг аҳволидан хабар олиб келя­пман. Йўлда транспорт йўлиқмади. Бу ёқда қандайдир амаки жанжал қилаётганмиш. Мудирангни топ, йўқса порталга чиқаман, деяётганмиш.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил 2 май 57 – сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар