Ота-оналарга эслатма: бегоналар фарзандингизга танбеҳ беришса…

151


Ҳар икки онадан биттаси эртами кечми, нохуш вазиятлар билан юзлашишларига тўғри келади: бегона одам нафақат сизнинг шахсий ҳудудингизни кесиб ўтади, балки сизнинг ҳатти ҳаракатларингизни қоралаб, ўзича ақл ўртагади. Бу ҳолат албатта сизга ёқмаслиги тайин. Аммо жаҳлни жиловлаб, тўғри йўл тутишингиз керак бўлади.

Ҳар қандай она дилбандини нохуш вазиятларга тушиб қолишини, бегоналар нафақат унга, балки ўзига ҳам танбеҳ беришини исташмайди. Айрим одамлар эса ихтиёрий ёки беихтиёр бировланинг ишига бурун тиқишни хуш кўришади. Қуйида кўпчиликнинг ҳаётида кузатиладиган бешта асосий ҳолат билан таништирамиз ва бундай ҳолатларда қандай йўл тутиш лозимлиги ҳақда билиб оласиз.

Биринчи ҳолат

Кўчада ёмғир ёғмоқда, сиз фарзанингиз билан сайр қилмоқдасиз, болакай ўт ўланларни устида сакраб ёмғирдан завқ олмоқда, қўлига новда ушлаб олганча ўтлоқни ўзича савалаяпти. Унинг бу беғубор ҳаракатлари албатта оналар учун завқли кўринади, лекин ўзгалар нигоҳида салбий таассурот қолдиради. Ёнингиздан ўтиб кетаёган бирор қариянинг тўнғиллаган овозидан чўчиб у томонга қарайсиз. Нотаниш одам болага қараб ҳаммаёқни расво қилаётганини айтиб танбеҳ беради.

Бир ўринда биринчидан, маданият билан гапиришни маслаҳат берамиз. Бегона одамга қараб болани назорат қилиб турганингизни мулойим тушунтиринг. Болакайни ҳам чақириб, у эътирозингизни тўғри қабул қилди, шундайми, деб тасдиқлатиб олинг. Сан манга бормаслик учун вазиятдан шундай чиқиб кетган маъқул.  

Иккинчи ҳолат

Ўзингизни қанчалик яхши педагог деб ҳисобламанг, болалар кўча кўйда бирортаси билан жанжаллашиб қолиши табиий ҳолат. Масалан, сайр пайти бироз чалғиб болани кўздан қочирсангиз, у бегона бола билан ниманидир тортишаётган бўлади. Бегона боланинг онаси эса дарҳол ўз фарзандини ҳимоясига ўтиб сизнинг болангизга танбеҳ бера бошлайди. Бу кенг учрайдиган ҳолат. Бундай пайтда агар сизнинг болангиз чиндан айбдор бўлса, улардан узр сўраш лозимлигини болга мулойим тушунтириш керак. Агар икки она уришиб кетса, бу болаларга ёмон ўрнак бўлади. Сизнинг маданиятли муносабатингиз болада ҳам ғурур уйғотади. Гарчи айбдор бўлмасада, яхши хулқи билан зўравон боланинг олдида боши баланд бўлади. 

Учинчи ҳолат

Айрим ҳолатларда бегоналар бировларнинг боласининг ташқи кўринишига ҳам аралашмай қолишмайди. Баъзида қиз болага қараб “ҳудди ўғилболанинг ўзи” ёки ўғил болага боқиб “қизларга ўхшаркансан”, дейиш ҳолатлари қулоғимизга чалинади. Бунга болалар кийган кийим ҳам сабаб бўлиши мумкин. Масалан, кўк куртка кийган қизларни ўғил бола деб ўйлашлари, қизил футболка кийган ўғил болаларни қизларга қиёслаб юборишлари мумкин. Бундай адаштирув пайтида болакай уялиб кетади, ўзини танитишни истайди. Сиз ҳам шундай ҳолатга тушсангиз, бегона одамларни гўлликни айблашга шошилманг, эҳтимол, қарияларнинг кўзи унчалик ўтмас. Шунчаки жилмайиб қўйиб, ишонч билан фарзандингиз ўғил бола ва қиз бола эканини айтиб ўтинг. Болангизга эса бироз улғайгач, унинг жинсини адаштирмасликларини, болалар кичиклигида бир бирига ўхшаб кетишини тушунтиринг.

Тўртинчи ҳолат

Болалар албатта шошқалоқ бўлишади. Улар ҳали катталарнинг қоидаларига мослашишмаган. Масалан, ҳали метро жетонини ҳарид қилишга улгурмасингиздан, улар эскалатор томон шошадилаар. Бундай пайтда бегона одам уни тўхтатиб қолади, назоратсиз ҳолда боласини метрога қўйиб юборгани учун онани ҳам койийди. Биринчидан, бундай пайтда бегона одамга уни ушлаб қолгани учун миннатдорчилик билдиринг. Болакайга ҳам жиддий тарзда агар онасининг ёнида кутмай эскалаторга чопиб кетган болалар ана шундай амакилар бўлганида йиқилиб бирор ерини жароҳатлаши мумкинлигини тушунтиринг. Болалар ҳар доим сизнинг тарафингизни олмаслигинингизни тушунсин ва ноҳақлигини англасин.

Бешинчи ҳолат

Шундай одамлар бўладики, жамоат жойларида шахсий ишларингизга аралашишади. Дейлик, болалар майдончаси, ўтлоқ ёки қумлоқда бошқа оналар ўз ҳудудларига бошқа болалар келиб қўшилишларини исташмайди. Бу качелада менинг болам учяпти, сен нарироққа бор деб ҳайдашади, ҳатто. Бундан албатта ғазабингиз келади, ахир майдонча ҳаммага бирдек мўлжалланган. Жой талашиб бегоналар билан жанжал чиқаришингиз албатта болаларнинг ҳам кайфиятини туширади. Бундай пайт уларга индамай, бошқа машғулотлар билан банд бўлиш, качела бўшагач, ундан фойдаланиш мумкин. Сокинликни сақлаб қолиш ва шаллақилик қилмасдан ўз хурматини билиш болаларингизга тўғри ўрнак бўлади.

  Нодирабегим тайёрлади.

Бошқа хабарлар