Дилларни яшнатган “Шарқ атиргули”

100

Фестиваль


Пойтахтимизда 3-8 май кунлари “Шарқ атиргули” Болалар ва ёшлар ижодига оид халқаро фестиваль бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Маданият вазирлиги кўмагида ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди.

Бу йилги танловда ўзбекистонлик ёшлар билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатлардан 200дан ортиқ жамоа қатнашди. Улар эстрада ва хореография йўналишида ўз маҳоратини намойиш этишди.

– Ушбу фестивал халқаро нуфузга эга бўлиб, болаларнинг иқтидорларини кўрсатиб беришга хизмат қилади, – дейди Маданият вазирлиги Мавлуда Асқархўжаева.

– 12 йил аввал фестивал кичик миқёсда ўтказиларди, – фестиваль ташкилотчиси Жаҳонгир Усмонов. – Йиллар давомида нуфузи ҳам орта бошлади. Аввал республика, кейин халқаро мавқега эга бўлди. Хориждан келган иштирокчилар, уларнинг ота-оналари, устозлари юртимизнинг эътиборга молик масканларини кўришди, айланишди. Бу туризмни ривожланишига ҳам ўз ҳиссасини қўшади. Умид қиламизки, келажакда “Шарқ атиргули” яна-да кенгаяди.

Концерт дастурида Навоий вилояти Зарафшон шаҳрининг “Родные истоки” миллий рақс ансамбли аъзоларининг миллий ва жаҳон рақсларини ўз ичига жамлаган бадиий чиқиши барчада илиқ таассурот қолдирди.

Мухлиса АЛИМОВА,

ЎзЖОКУ талабаси.

Бошқа хабарлар