ЖАСОРАТ АБАДИЙ – ХОТИРА МАНГУ

135


Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 308-мактабда барча таълим муассасаларида бӯлгани каби Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан “Жасорат абадий – хотира мангу”  шиори остида тонгги сафланиш тадбири бӯлиб ӯтди. Унда Мудофаа вазирлиги вакиллари, фахрийлар, маҳалла фаоллари, ота-оналар иштирок этди.

Тадбирда бугунги осойишта кунларимиз учун курашган ота-боболаримизни доимо ёдда сақлаш ва улар хотирасига ҳурмат ҳиссини ёш қалбларга сингдириш ӯқитувчилар – таълим фидойилари зиммасида эканлиги алоҳида таъкидланди. Иккинчи жаҳон уруши, қатағон қурбонлари, барча ӯтган аждодларимиз хотираси ҳақидаги атоқли шоирларимиз қаламига мансуб шеърлар, “Биз аскармиз”, “Ватанга муносиб фарзанд бӯлайлик” каби қӯшиқлар, спортчи ӯқувчилар чиқишлари барчага кӯтаринки кайфият улашди.

Шунингдек, тадбир доирасида мактабнинг юқори синф ӯқувчилари “Соҳибқирон издошлари” туман кӯрик-танловида фаол иштирок этиб, фахрли 1- ӯринни қӯлга киритганлиги муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.

Шаҳира ИРМАТОВА,

308-мактабнинг мусиқа маданияти фани ӯқитувчиси

Бошқа хабарлар