ВАТАН МУҲАББАТИ ҚАЛБЛАРДА МАШЪАЛ!

117


“Чинобод” санаторийсида Хотира ва қадрлаш куни кўтаринкилик билан нишонланди. Унда китоблар кўргазмаси, сиҳатгоҳда дам олаётган фахрийлар учун шахмат мусобақаси ташкил этилди. Кекса отахону онахонлар байрам дастурхони атрофида жам бўлдилар.

– Биз кексаларни эъзозлаб эътибор кўрсатаётган ҳамюртларимиздан миннатдорман, – дейди сиҳатгоҳда даволанаётган фахрий, бир асрга яқин умр кўрган Абдужаббор Қорабоев. – Урушнинг аламли изтироби ҳамон кўксимни тирнайди. Кўп яқинларимдан айрилдим. Урушдан кейинги очлик-муҳтожликни кўрдим. Биз кўрган кунларни сизлар асло кўрманг.

Таниқли ижодкор ва санъаткорларнинг концерт дастури қатнашчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.  

Абдуваҳоб ТОЖИЕВ,

“Чинобод санаторийси” АЖ

 Маънавият ва маърифат

 кенгаши масъул котиби  

Бошқа хабарлар