Бўка тажрибаси – ибрат намунаси

12

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича Президентимиз илгари сурган беш ташаббус фарзандлар таълим-тарбияси, маърифати ва саломатлиги билан боғлиқ муаммоларга самарали ечим сифатида эътироф этилмоқда. Бунга Бўка туманида бажарилаётган ишлар билан танишиш жараёнида ишонч ҳосил қилдик.

Санъатга ҳамма ошно

Дастлаб ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бош­­қа турларига қизиқишини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга қаратилган биринчи ташаббус доирасида туманда кенг кўламли ишлар бошлаб юборилгани эътиборимизни тортди. Туман аҳолисининг уюшқоқлик билан амалга ошираётган ­саъй-ҳаракатлари ҳам шу ўринда яққол кўзга ташланади.
– «Бўстон» маҳалласидаги ҳали тўлиқ фойдаланишга топширилмаган маданият саройида санъат тўгараклари фаолияти аллақачон бошланган, ўқувчилар ҳозирданоқ ўз қизиқишини намоён қилишмоқда, – ­дейди Бўка тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Марҳабо Абдулазизова. – Шу боис, ўқувчиларни барча зарурий жиҳозлар ва ўқув қуроллари билан таъминлаш диққатимиз марказида турибди.
– Бу энди шаклланаётган жараён, беш ташаббусни амалга ошириш механизмлари Бўка тажрибаси орқали ўрганилмоқда, – ­дейди Тошкент вилояти ҳокимияти матбуот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов. – Асосий эътибор мактаб, стадион, тикув цехлари ва маданият марказларига қаратилган.

Спорт – доимий ҳамроҳ

Ташаббус асосида ҳудуддаги барча стадионлар, спорт майдончалари, спорт мактабларида тўлиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилгани ҳамда жиҳозлангани бўкаликлар учун айни муддао бўлди.
– Ҳар куни эрта тонгда маҳалла аҳли спорт майдончасига чиқиб бадантарбия машғулотлари билан шуғулланишни канда қилмайди, – дейди «Янгиқўрғон» маҳалласидаги 28-мактаб директори Жамшид Исроилов. – Кечки салқинда эса жамоаларга бўлиниб, стадионда мириқиб футбол ўйнашади. Бундан ёшлар ҳам, катталар ҳам бирдек мамнун. Одамлар кун давомида бардам, руҳи тетик бўлиб юришади.


Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил 14  май 60 – сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар