Ўзбек удумлари ошуфтаси

148

Ўтган асрнинг саксонинчи йиллари охирлари эди. Аввалги «Юлдузча», ҳозирги Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижод уйида ўз номи билан ижод қайнаб-тошар, энг ками 30 минг, бу ёғи 60 минг, ҳаттоки, 120 минг нусхада чоп этилаётган китоблар қўлма-қўл бўлиб, халқимиз орасида тарқалиб кетар эди.

…Ўша саодатли кунларнинг бирида хонамизга юпқагина ­қўлёзма кўтариб Маҳмуд Саттор кириб келди. Бўлим мудиримиз уни сиполик билан қаршилаб, қандай қўлёзма олиб келганини сўради. Маҳмуд ака айтди. Бўлим мудиримиз ўрнидан туриб, боши билан «юринг» ишорасини қилганча уни ортидан эргаштириб, хонадан олиб чиқди. Кўп ўтмай, мени Бош муҳаррир ўринбосари Тоҳир Малик йўқлаётганини айтишди.
– Бу қўлёзманинг мавзуси яхши экан, – деди Тоҳир ака одатдаги босиқлик билан. – Муаллиф билан ишланг, ҳали олдинда истаганча вақт бор, кейинги йилнинг режасига киритамиз.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил 14  май 60 – сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар