Сенат кўриб чиқади

62

«Ishonch»га
жавоб берадилар

Газетанинг шу йил 11 апрелдаги сонида чоп этилган журналист Асрор Мўминнинг «Оналар куни» нишонланса, энг азиз айёмлардан бири бўлар эди» сарлавҳали мақоласига Олий Мажлис Сенати қуйидагича муносабат билдирди:
«Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Хотин-қизлар гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси тузилган. Айни вақтда мазкур комиссия мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.
Мақолада билдирилган мамлакатимизда «Оналар куни»ни таъсис этиш таклифи концепция лойиҳаси доирасида кўриб чиқилади».

Девон раҳбари

А.Тамиқаев

Бошқа хабарлар