АЁЛНИНГ ОИЛА ВА ЖАМИЯТДАГИ НУФУЗИ

94


Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси Элликқалъа туманида давра суҳбати ўтказди.

Аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, оила ва жамият ҳаётидаги нуфузини ошириш, истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш, оғирини енгил қилиш ҳамда соғлиғини мустаҳкамлашга қаратилган қарор ва давлат дастурларининг амалий натижаларини кўрсатиб бериш тадбирнинг асосий мавзуси бўлди.

“Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш”, “Овқатланиш нормалари”, “Репродуктив саломатлик”, “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Туғиш оралиғини сақлаш” ҳамда “Оммавий маданиятнинг салбий таъсири” мавзуларида маърузалар тингланди.

Давра суҳбати қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга муфассал жавоб олдилар.

   Ортиқбой МАМУТОВ,

Ishonch” мухбири

Бошқа хабарлар