Келажакка умид бор

37


Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий маиший зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича марказ”лар фаолият олиб бормоқда.

– Жорий йилнинг биринчи чорагида марказларга 12 та мурожаат  келиб тушган, – дейди вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўролова. – Улар асосан оилавий келишмовчилик, моддий ёрдам масалаларидадир. Марказлар оилавий муаммолар, турмушда  зўрлик  ишлатилишига дуч  келган  шахсларга шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий  ва  бошқа  ёрдам  кўрсатиш вазифаларини  бажариб  келмоқда.

Хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ногиронлиги бўлган аёлларга керакли бўлган саломатлик воситалари харид қилинди. 158  нафар ногиронлиги бўлган  аёлга реабилитация  воситалари тарқатилди.

Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида ташкил этилган тадбирда саломатлик воситаларига муҳтожлиги бўлган аёлларга 66 та ногиронлик аравачаси, 31 та эшитиш мосламаси  ҳамда 61 та тирсакли ҳасса, қўлтиқтаёқ топширилди.

– Кўп йиллардан буён қизим мустақил ҳаракатлана  олмайди, – дейди Гулистон туманидан келган Муножот Нурматованинг онаси. – Бугун бизга аравача берилгани мушкулимизни осонлаштирди.

– Умуртқа поғонамда ўзгариш туфайли ҳаракатланишимда нуқсон бор.  Шифокорлар тирсакли ҳасса буюришган. 12 йилдан буён ишлатиб келаётган   эдим. Мана бугун янгисинитақдим этишди, – дейди Сардоба туманидаги “Бирлашган” маҳалласида яшовчи Дилдора Қаршиева.

Озода  МАМАДАЛИЕВА,

“Ishonchмухбири

Бошқа хабарлар