МАКТАБГА 282 ТА КИТОБ

101


 Президентимиз ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, таълим-тарбия соҳаси ишини янги босқичга кўтаришда қатор чора-тадбирларни белгилаб берди. Ҳатто маънан ва баркамол етук авлодни вояга етказиш йўлида муҳим ташаббусларни ҳам таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, ўрта умумтаълим мактаблари қошида “Кузатув кенгаши” деб номланган жамоатчилик назоратини олиб борувчи тузилмалар фаолияти йўлга қўйилдики, кўзланган мақсад битта – таълим муассасасида шаффофликни таъминлаш, жараёнларни холис назорат қилиш, ҳомийлар билан ишлаш, мавжуд муаммолар ечимида кўмаклашиш ва ҳоказо…

Наврўз байрами муносабати билан Чироқчи тумани Қаҳрамон қишлоғидаги 13-ўрта умумтаълим мактаби кутубхонасига “Кузатув кенгаши” ташаббуси билан ота-оналар томонидан 168 та китоб совға қилинганди.

Ушбу ташаббусдан руҳланган мактабнинг собиқ битирувчилари, бугунги кунда пойтахтда турли вазифаларда ишлаб келаётган бир гуруҳ қаҳрамонликлар мактаб кутубхонасига 114 та энг сара бадиий китобни совға қилишди.

– Истагимиз, китоблар мутолааси ҳаётингизга янада мазмун ва файз олиб кирсин, – деди тадбир иштирокчиси Обиджон Жўраев. – Ёзги таътил яқинлашяпти. Бу даврда кутубхонадан кенг фойдаланинг, кўпроқ мутолаа билан машғул бўлинг. Янги ўқув йили бошида мактабда уюштириладиган “Ёш китобхон” танловида билим ва заковатингизни синовдан ўтказишингиз мумкин.

Акмал АБДИЕВ

Бошқа хабарлар