Муҳофазаланган меҳнат

29


Гулистон шаҳридаги “Фортуна текстил” масъулияти  чекланган  жамияти ип–калава ишлаб чиқаради. Эътиборлиси, маҳсулотлар 100 фоиз экспортга чиқарилмоқда. Айни  пайтда 254 нафар ишчи 4 сменада, энг  замонавий дастгоҳларда меҳнат қиляпти.

Меҳнат  муҳофазасига бўлган эътибор туфайли  бахтсиз ҳодисалар  юз   беришининг олди олинган. Ишлаб чиқариш жамоаси касаба уюшмасининг   фаол   аъзоларидан   ҳисобланади.  Тизим   томонидан   ўтказиб  келинаётган   барча   танлов   ва   тадбирларда  улар иштирок   этиб   келаётир.  Бу   йилги   меҳнат  муҳофазаси  намунали   йўлга   қўйилган   бошланғич   ташкилот  кўрик-танловида иштирок натижасида Ишлаб чиқариш жамоаси тармоқнинг   вилоят босқичи ғолиби бўлди.  

Озода МАМАДАЛИЕВА,

“Ishonch”

Бошқа хабарлар